BMW компанияси барча келажак ғоялари ва технологиялари татбиқ қилинган Mottorad Vision Next 100 мотоцикли концептини тақдим этди, деб ёзади «Hi-tech.mail.ru».
Next 100 мотоцикли мувозанатни автоматик тарзда сақлайди. Яъни одам энг кескин бурилишларда ҳам транспортдан йиқилиб тушмайди. Ишлаб чиқувчилар ушбу технологиянинг хавфсизлигига шунчалик ишонадики, хавфсизлик шлеми ва костюмдан воз кечишни таклиф қилмоқда. Келажак транспортидаги двигатель эса юқори даражада экологик бўлади.
Шлемни тўлдирилган реаллик кўзойнагига алмаштиришмоқчи, у кўзни шамолдан ҳам ҳимоя қилади. Ярим шаффоф дисплейда қўшимча маълумот акс этади. Эҳтимол, ҳайдовчи тезлик, навигатор ёки орқа томонни кўрувчи камера тасвирини кўриб туради.
Компания аниқлик киритишича, ўз-ўзини мувозанатлаштирувчи тизим 2030 йилдан кейин пайдо бўлади. Ҳозирча ҳайдовчилар ҳалокатлар чоғида жароҳат олишдан қандай ҳимояланиши тушунарли эмас.
Изоҳ (0)