Олмаотага Mercedes туркумидаги 200 та янги автобус келтирилади. Улардан илк 20 таси жорий йил декабрида ҳаракатлана бошлайди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимиятига таяниб, «Заграница» хабар берди.
Бунинг учун ҳокимият, маҳаллий FalconEuroBus компанияси ва Daimler AG концерни ўртасида уч томонлама шартнома имзоланди. Янги автобуслар «Евро-5» евростандартларига жавоб беради.
Янги автопарк жанубий пойтахтнинг Авезов туманида пайдо бўлади. Унинг майдони 7 гектарни ташкил этади, ёпиқ тураргоҳи эса 255 автобусни сиғдириши мумкин.
Изоҳ (0)