«Тошкент» телеканали ижодий жамоаси детектив жанридаги «Тугун» номли янги миллий сериални томошабинлар эътиборига ҳавола этишга ҳозирлик кўрмоқда. Бу ҳақда «Дарё»га канал мутасаддилари маълум қилди.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси билан ҳамкорликда тасвирга олинган ушбу сериалнинг ҳозирда охирги монтаж ишлари олиб борилмоқда.
24 қисмли ушбу сериалдан 5 та алоҳида фильм ўрин олган. Ҳар бир фильмнинг ўз тугуни, ечими бор. Воқеалар содир бўлган реал факт ва далиллар асосида ёритилган. Жиноятга жазо муқаррарлиги суд ва тергов материалларига таянган ҳолда кўрсатиб берилган.
Сериалда Эркин Комилов, Гавҳар Зокирова, Муқаддас Холиқова, Муҳаммадали Абдуқундузов, Убайдулла Омон каби таниқли санъаткорлар ва ёш актёрлар иштирок этган.
Умумий ҳисобда 200 га яқин актёр қатнашган «Тугун» миллий сериали ноябрь ойида «Тошкент» телеканалида намойиш этилади.
Изоҳ (0)