Йўловчиларга қулайликлар яратиш мақсадида Тошкент—Андижон—Тошкент йўналиши бўйича ҳар куни янги 62/61-сонли тезюрар поезднинг ҳаракатланиши эълон қилинди. Бу ҳақда «Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ ахборот хизмати маълум қилди.
Янги поезднинг Тошкентдан кетиш вақти 16:30, Андижонга соат 22:30 да етиб боради. Андижондан соат 06:00 да жўнаб кетади ва Тошкентга соат 12:10 да етиб келади.
Шу сабабли 18 октябрдан Андижон—Бухоро—Андижон йўналишидаги 392/391-сонли поезднинг, шунингдек, Тошкент—Андижон—Тошкент йўналишидаги 92/91-сонли поезднинг ҳаракатланиш жадвалида ўзгаришлар эълон қилинади.
Изоҳ (0)