12 октябрнинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.
1. Ўзбекистон сенаторлари амнистия тўғрисида қарор қабул қилди. Қарор Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинганлигининг 24 йиллиги муносабати билан қабул қилинган.
2. Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларда 13 октябрь куни кучли ёғингарчилик ва кучли шамол бўлиши кутилмоқда. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ёмғир ёғиши ва шамолнинг тезлиги кучайиши кутилмаяпти.
3. Клинтон Трампдан саккиз фоизга илгарилаб кетди. Дебатларга қадар демократлардан номзод беш фоизга олдинда эди.
4. Жанубий Корея Ким Чен Инни йўқ қилиш учун махсус қўшинлар тузилишини эълон қилди. Махсус қўшинларни 2018 йилга тайёрлаш кўзда тутилмоқда.
5. Ўзбекистонлик ёзувчи «Русский Букер» нуфузли мукофоти шорт-листига кирди. Финалчилар олтилиги 5 октябрь куни эълон қилинди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)