Саудия Арабистони заргарлик фирмаси 33 килограммлик аёллар олтин тақинчоғини ясади. Бу ҳақда Makkah нашри маълум бўлади, деб ёзади Islam Today.
Комплект маржон, билагузук, зирак ва узукдан иборат. У олтиннинг 999-пробасидан ясалган ва энг оғир тақинчоқ сифатида Гиннеснинг Рекордлар китобига киритилди.
Уни яратиш учун юз нафар заргар йил давомида ҳаракат қилди. Гарнитур ундаги барча безаклар билан бирга 1,5 миллион долларга баҳоланмоқда.
Изоҳ (0)