Суҳбат Афлотуний тахаллуси остида ижод қилувчи тошкентлик ёзувчи Евгений Абдуллаев «Русский Букер-2016» мукофотига даъвогарлар шорт-листига кирди, дея хабар бермоқда мукофот расмий сайти.
Финалчилар олтилиги 5 октябрь куни эълон қилинди. Танлов шорт-листи кирган китоблар орасида Суҳбат Афлотунийнинг «Жодугарлар саждаси» («Поклонение волхвов») романи бор.
Ушбу олти китоб даъвогарларнинг узун рўйхатига кирган 24 та асар орасидан саралаб олинди. Танлов ғолиби 1,5 миллион рубл ҳажмидаги пул мукофотини қўлга киритади, финалчиларга эса 150 минг рублдан мукофот пули берилади.
Афлотуний бундай нуфузли мукофотларга биринчи марта даъвогарлик қилаётгани йўқ. У «Октябрь» журнали (2004, 2006), «Рус мукофоти» (2005), «Триумф» (2006) мукофотлари совриндоридир.
Изоҳ (0)