11 октябрнинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.
1. Хитойни мағлуб этган Ўзбекистон миллий терма жамоаси гуруҳ пешқадамига айланиб олди. Ўзбекистонга қарши мағлубиятдан кейин Хитой бош мураббийи ўзбекистонлик журналистлар қаршисида истеъфо берди.
2. 13—14 октябрда бутун Ўзбекистон бўйлаб ёғингарчилик ва кучли шамол кузатилади. Худди шу кунлари Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи бор.
3. Фото: Санъаткорлар — пахта йиғим-теримида. «Пахта йиғим-теримида шоу-бизнес вакиллари ҳам фаол иштирок этиб, теримчиларни куй-қўшиқлари билан қўллаб-қувватлашмоқда».
4. «Дунёдаги энг чиройли чеҳра» танловида россиялик қиз ғолиб бўлди. Ундан кейинги учта ўрин Замбия, Филиппин ва Мўғулистон вакилаларига насиб этди.
5. Эронлик футбол ишқибозларига Ашуро куни туфайли Жанубий Кореяга қарши учрашувда хурсанд бўлиш тақиқланди. «Муҳит Ашуро кунига 100 фоиз мос келиши лозим. Бутун стадион қорага бурканади. Оломон қарсак чалиш ўрнига ‘Ё Ҳусайн’ деб қичқириши лозим».
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)