Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида 11 октябрь, сешанба куни Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг (ЕХҲТ ДИИҲБ) Эҳтиёжларни баҳолаш миссияси билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар бермоқда.
Миссияга Сайловлар департаменти бошлиғи Александр Шлик бошчилик қилмоқда.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига Марказий сайлов комиссияси томонидан ЕХҲТ ДИИҲБ номига йўлланган таклифнома доирасидаги ҳамкорлик масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Изоҳ (0)