11 октябрь, сешанба куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Европа Иттифоқи делегациясининг янги тайинланган раҳбари, элчи Эдуардс Стипрайсни қабул қилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар бермоқда.
Стипрайс вазирга ишонч ёрлиқлари нусхасини топширди.
Мулоқот давомида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда икки томонлама муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ва уларни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Суҳбат чоғида таъкидланганидек, Ўзбекистон ва Евроиттифоқ ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш ҳамда уларга кўп қиррали тус бериш икки томон манфаатларига мос келади.
Учрашувда айрим халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Изоҳ (0)