Қуёш тизимига энг яқин бўлмиш Центавр Альфаси тизимида яшаш учун яроқли сайёраларни топиш мақсадида фазога унча катта бўлмаган телескопни йўллаш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда, The New York Times’га асосланиб, «РБК» хабар бермоқда.
АҚШ мустақил илмий консорциуми 11 октябрь куни берган баёнотга кўра, космик аппарат қурилишига 25–50 миллион доллар сарфланади. Консорциум раҳбарларидан бири Жон Морс олимлар биринчи паллаларда эҳсонларга таянишини, кейинчалик йирик инвесторлар қидирилишини маълум қилди.
Телескоп ҳажми кир ювиш машинасидан катта бўлмайди. Унинг асосий вазифаси Центавр Альфасида Ерга ўхшаш сайёра топиш бўлади. Космик кема лойиҳаси 2018 йилда якунланади, илмий тадқиқотлар эса 2020–2022 йилларда бошланади. Телескоп Ер орбитасида жойлаштирилади.
Изоҳ (0)