Туркиянинг Хаккари вилоятидаги Шемдинли туманида миналаштирилган автомобилнинг портлатиб юборилиши оқибатида қурбон бўлганлар сони 18 кишига етди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Илгарироқ саккиз қурбон ҳақида маълумот берилган эди.
Ҳалок бўлганларнинг саккиз нафари тинч фуқаро, ўн нафари эса ҳарбийлардир.
Эслатиб ўтамиз, туман ҳудудидаги полиция пости яқинида портловчи модда тўлдирилган машина портлатилган. Теракт учун жавобгарликни Курдистон ишчи партияси жангарилари ўз зиммасига олган.
Изоҳ (0)