2018 йили Жанубий Кореянинг Пхенчхан шаҳрида бўлиб ўтадиган қишки Олимпиадада янги аксилдопинг тизими амал қилади. Бу ҳақда, Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) раҳбари Томас Бахнинг сўзларига таяниб, TJournal хабар бермоқда.
ХОҚ президентининг сўзларига кўра, бўлажак йиғилишда Жаҳон аксилдопинг агентлиги (WADA) янги ислоҳотлар ҳақида маълум қилади.
«WADA президенти Томас Риди улар янги ўзгаришларга тайёр эканини тасдиқлади. Пхенчхан–2018 Олимпиадасида янги аксилдопинг тизими бўлади», – деди Бах.
Халқаро олимпия қўмитаси, шунингдек, WADA’га допинг-тестлар билан шуғулланадиган мустақил тузилма яратишни тавсия қилди. WADA ушбу таклифга ҳозирча ҳеч қандай изоҳ бермади.
2016 йилнинг сентябрь ойи ўрталарида Fancy Bear гуруҳи хакерлари WADA ҳужжатларини интернетга жойлаган эди. Унга кўра, агентлик баъзи спортчиларга допинг қабул қилишга рухсат бергани маълум бўлганди.
Изоҳ (0)