Туркия жануби-шарқидаги Хаккари провинциясининг Юксекова шаҳарида тўрт киши ҳалок бўлди ва икки киши яраланди. Полиция автомобили хатолик туфайли оломонни ўққа тутди, деб ёзади «ТАСС» Туркиянинг Hurriyet Daily News газетасига таяниб.
«Биз тепкини босмадик, қурол ўз-ўзидан ишлаб кетди», — деди ҳодиса чоғида автомобиль ичида бўлган полиция зобитлари. Газета маълумотларига кўра, воқеа жойи қуршаб олинди, ҳодиса иштирокчилари ҳибсда сақланмоқда.
Хаккари провинцияси губернатори вакили ҳодиса юзасидан текширув олиб борилаётганини маълум қилди.
Изоҳ (0)