Словакияда республика собиқ президенти Михал Ковачнинг дафн маросими туфайли, келаси пайшанба — 13 октябрь мотам куни деб эълон қилинди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди. У 5 октябрь куни 86 ёшида вафот этган эди.
«1993 йилда демократик республиканинг биринчи президенти сифатида сайланган Михал Ковачнинг давлат дафн маросими 13 октябрь, пайшанба куни ўтказилади, — дея хабар қилди Словакия радиоси. — Мамлакатда шу куни мотам эълон қилинди».
Михал Ковач билан видолашув Братислава шаҳрида бўлиб ўтади, собиқ президент шаҳардаги «Ондрейский қабристони»га кўмилади.
Ковач юрак фаолиятидаги етишмовчилик оқибатида вафот этди. Ковач 1993—1998 йилларда республика раҳбари лавозимида ишлаган. Охирги йилларда у оғир хасталикка чалинганди. Март ойида у икки марта шифохонага ётқизилган эди.
Изоҳ (0)