Тошкент шахмат бўйича нуфузли мусобақага мезбонлик қилади, деб хабар берди «Оламспорт». Тўрт нафар гроссмейстер ўртасидаги турнир 16—22 октябрь кунлари бўлиб ўтади.
Амир Темур таваллудининг 680 йиллиги йўлида ўтказилаётган турнирда Ўзбекистон шарафини жаҳон чемпиони Рустам Қосимжонов ҳимоя қилади ва у турли йилларда дунёда тенгсиз бўлган гроссмейстерларга қарши дона суради.
Озарбайжонлик Шаҳриёр Мамадиёров 2013 йил блиц йўналиши бўйича дунёда тенгсиз бўла олган. Исроиллик Борис Гелфандга эса 2009 йил жаҳон чемпионлигини насиб қилган. Турнирнинг тўртинчи иштирокчиси 2002—2003 йилларда жаҳон кубогини қўлга киритган украиналик Руслан Пономарёвдир.
Изоҳ (0)