2 октябрь куни инсультни бошдан ўтказиб, комага тушган Камерун терма жамоасининг собиқ ҳимоячиси Ригобер Сонг кома ҳолатидан чиқди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
40 ёшли Сонгни даволаётган шифокор Луи Жосс Битанга унинг аҳволи яхши эканини маълум қилди.
Хабарда қайд этилишича, яқин кунлар ичида Сонг Францияга йўл олиб, махсус госпиталда тикланиш жараёнини ўтказади.
Изоҳ (0)