Таиланд жанубидаги Наратхиват провинциясида йўловчи автобуси иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 11 киши жароҳат олди, деб хабар бермоқда «ТАСС».
Маҳаллий полициянинг маълумотларига кўра, автобус ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши ҳаракатни ажратиб турувчи тўсиққа урилди. Шундан сўнг автобус ағдарилди.Хабарда қайд этилишича, йўловчиларнинг ташқарига чиқиши учун қутқарувчилар ёрдами керак бўлди. Барча жабрланганлар Таиланд фуқароси бўлган.
Автобус йўловчиларни Самуй оролидан Наратхиват провинцияга олиб кетаётган эди.
Изоҳ (0)