Қирғизистон бош вазирининг биринчи ўринбосари Муҳаммадқали Абулғозиев бошчилигидаги делегациянинг Андижонга сафари якунлари бўйича икки давлат вилоятлари ўртасида меморандум имзоланди. Бу ҳақда Қирғизистон ҳукумати сайти хабар бермоқда.
Қирғизистоннинг Ўш, Баткен ва Жалолобод ҳамда Ўзбекистоннинг Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятлари раҳбарлари ўзаро ҳамкорлик ҳақидаги меморандумни имзолади.
Вилоят раҳбарлари чегараолди минтақаларидаги аҳолининг долзарб масалаларини муҳокама этиш учун доимий равишда, ҳар ойда учрашиш ҳақида келишиб олди. Шунингдек, ўзбек—қирғиз ҳамкорлигини янада ривожлантириш учун Ўзбекистон Республикаси делегациясининг Қирғизистонга жавоб ташрифини ташкиллаш режалаштирилмоқда.
Изоҳ (0)