Эстония президентлигига сайланган Керсти Кальюлайд Кадриоргдаги президент саройига кўчиб ўтишдан бош тортиб, Таллиннинг Нимме туманида жойлашган уйида яшашда давом этишини маълум қилди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
«Мен муаммоларни аниқлашда талабчан, уни ҳал қилишда эса эҳтиёт бўлишни истайман», — деди у маҳаллий парламент — Рийгикогуда берган брифингида.
Шунингдек, янги президент одамларни кўпроқ бир-бири билан мулоқот қилишга чақирди.
Бундан ташқари, Кальюлайд хоним одамлар билан русча мулоқот қилишга тайёрлигини билдирди. У биринчи хориж сафарини қўшни мамлакатга уюштиришини хабар қилди.
Изоҳ (0)