Португалиялик футбол юлдузи Криштиану Роналдунинг ўғли Криштиану Испаниянинг тўртинчи дивизиони иштирокчиси — «Посуэло-де-Аларкон» клубининг болалар жамоаси таркибида ўтказган биринчи ўйинида гол муаллифига айланди. Бу ҳақда, AS нашрига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
6 ёшли футболчи биринчи таймда тўп киритиб, уни отасининг услубида нишонлади. Португалиялик юлдузнинг ўзи ўйинга ташриф буюрган бўлиб, дарвоза ортида машқ қилиб турди.
Роналду 2010 йилнинг 17 июнь куни ота бўлган эди. Матбуотда Кичик Криштиану суррогат онадан туғилгани айтилган эди.
Изоҳ (0)