Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Россия 1 октябрь, шанба кунидан эътиборан БМТ Хавфсизлик кенгашини бошқаради. Бу ҳақда «Ведомости» хабар бермоқда.

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Кенгашнинг Россия раислигидаги биринчи йиғилиши 3 октябрда бўлиб ўтади ва унда октябрдаги ишлар дастури тасдиқланади.

Ҳозирда муҳокама учун асосий мавзулар тариқасида Африкадаги можаролар: Судан, Конго Демократик Республикаси, Мали, Марказий Африка Республикаси, Жанубий Судандаги вазият, шунингдек, Яқин Шарқ — Сурия, Ливан ва Ямандаги ҳолат кун тартибида турибди.

28 октябрда бўлиб ўтадиган БМТнинг минтақавий ташкилотлар, жумладан, ШҲТ билан алоқаларига бағишланган муҳокамалар Россия раислигидаги асосий тадбир сифатида кўрилмоқда.

Қолаверса, октябрда БМТнинг янги бош котибини сайлаш жараёни якунланиши кутилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистон энергетикаси: ортаётган талаб, тақчиллик ва кўрилаётган чоралар ҳақида
Дунё
Қирғизистонда 9 кишида “Цефтриаксон”га аллергик реакция кузатилди, бир киши вафот этди
Маҳаллий
Беш йилда 218 мингдан кўпроқ хонадон. Ўзбекистонда уй-жой муаммоси қандай ҳал этилмоқда?