Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Аргентина судьяси Клаудио Бонадио ички ишлар ва транспорт вазирлигининг 25 нафар собиқ амалдорларига нисбатан БМТ Тараққиёт дастури томонидан республика учун ажратилган 50 миллион песо (3,2 миллион доллар) маблағни ўғирлаш ва пул ювиш бўйича расмий айбловларни эълон қилди, дея хабар бермоқда «ТАСС».

Фото: Flickr

Фото: Flickr

Судья фикрича, айбланувчилар «2009 йил апрелидан 2013 йил майигача бўлган даврда БМТ ТД молиялаштирган лойиҳалар устида ишлаш вақтида 50 миллион песога яқин маблағни ўзлари ва/ёки учинчи шахслар фойдасига йўналтирган».

Гумонланувчиларнинг ҳисоблари ва улар ноқонуний йўл билан қўлга киритган маблағга сотиб олган мулклар хатланди.

Тергов ўтказилишига 2013 йилда собиқ ички ишлар ва транспорт вазири Флоренсий Рандассо берган ариза асос бўлиб хизмат қилди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Генерал Пётр Павел Чехиянинг янги президенти этиб сайланди
Дунё
Америкадаги рус мафияси бошлиғига айланиб, Россияда ўлим топган “қонундаги ўғри” — “Япончик”. Кун хронологиясида 29 январь
Маҳаллий
Марказий банк раисининг крипто-активлар бўйича маълумоти рад этилди