Жанубий Корея соҳил қўриқлаш хизматининг қўлга олишга уринишлари вақтида Сариқ денгизда хитойлик 3 нафар браконьер ҳалок бўлди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«Ҳодиса ҳуқуқ-тартибот ходимлари Жанубий Корея ҳудудий сувларида балиқ овлаётган ҳуқуқбузарларни қўлга олишга уриниш чоғида юз берди. Хитойнинг уч фуқароси алангаланишдан сўнг димиқиб ўлган», — дейилади телеканал хабарида.
Соҳил қўриқлаш хизмати ходимлари Хитой кемаси бортига ёруғлик-товуш гранатаси улоқтирган ва шундан сўнг ёнғин келиб чиққан. Кема экипажининг омон қолган 14 аъзоси қўлга олинган ва улар кўрсатма бермоқда.
Ҳодиса юзасидан полиция текширув бошлаган. Сеулдаги Хитой элчихонаси воқеа юзасидан ҳозирча ҳеч қандай изоҳ бермади.
Изоҳ (0)