Эрон миллий терма жамоаси сафида 151 та ўйин ўтказган ва бу билан барча эронлик футболчилардан кўпроқ кўрсаткич қайд этган Жавод Некунам футболчилик фаолиятини якунлаб, терма сафида иш бошлади, деб хабардор қилди «Championat.asia».
Некунам амалдаги бош мураббий Карлуш Кейрушга ёрдам беради.
Жавод бош жамоадаги 151 та ўйинида 39 та гол уришга муваффақ бўлган. Эрон билан иккита Жаҳон Чемпионатида иштирок этган, 4 та Осиё Кубогида қатнашган.
Изоҳ (0)