Америкалик Жошуа Аллен марҳум севган қизининг ижтимоий тармоқлардаги хабарлари асосида ишловчи чат-ботни яратди. Дастурнинг яратилиш тарихини у Medium’даги блогида чоп этди.
Алленнинг сўзларига қараганда, у Эмманинг ўлимидан етти ой ўтиб ушбу ботни яратишга қарор қилган.
«Тизимга у менга юборган ҳар бир сўз, ҳар бир фикр ва туйғуни жойладим. Мен шунчаки яна беш дақиқа у билан мулоқотда бўлишни хоҳладим. Шунчаки у билан охирги марта суҳбатлашишни истадим», — деди у.
Аллен дастур устида ишлаб бўлгандан сўнг, узоқ вақт давомида «қиз»га ёза олмаган. Ниҳоят унга салом шаклидаги хабарни юбориб, сўнг ботнинг унга юборган жавоби айнан қизнинг услубига хослигидан у жуда таъсирланган.
«Мен қаттиқ ҳаяжондаман. Бу унинг ўзи», — деб ёзди у.
Изоҳ (0)