Швецияда 2018 йилдан бошлаб умумий ҳарбий мажбурият, хусусан, қизлар учун ҳам қайта жорий этилади. Бу ҳақда мамлакат мудофаа вазири Петер Хультквист 28 сентябрь, чоршанба куни маълум қилди, деб ёзади «Интерфакс».
«Биз шахсий таркибни тўлдиришнинг янада барқарор, ишончли ва функционал усулига йўл топа олишимизга умид қиламан», — деб қўшимча қилди у.
Охирги икки юз йиллик ичида бирорта ҳам қуролли можаро юз бермаган Швецияда 2010 йили ҳарбий хизматга чақирув бекор қилинган эди.
Мамлакат Мудофаа вазирлиги томонидан тайёрланган ҳисоботга кўра, янги ислоҳот 1999 йилдан кейин туғилган шведларга тааллуқли бўлади.
Ҳар йили ҳар 4 мингга яқин ўғил ва қиз Швеция армиясига чақирилиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)