Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Форс кўрфази ва Ормуз бўғози акваториясида Эрон ва Италия ҳарбий-денгиз машғулотлари бўлиб ўтди. Бу ҳақда Эрон ҳарбий-денгиз кучларининг биринчи ҳарбий-денгиз ҳудуди қўмондони, адмирал Ҳусайн Озод маълум қилди, дея хабар бермоқда «ТАСС».

Фото: AP

Фото: AP

Машғулотларда Эрон томонидан «Алванд» ва «Алборс» эсминецлари, Италиядан «Эуро» фрегати, икки тарафдан ҳам биттадан вертолёт иштирок этган.

«Италия билан биргаликдаги машқлар жанговар тайёргарликни ошириш, шунингдек, тажриба ва жанговар малака алмашиш мақсадида ўтказилди», — дея таъкидлади адмирал. 

Минтақадаги денгиз қароқчилигига қарши кураш миссияси доирасида бўлиб турган «Эуро» фрегати 24 сентябрь куни дўстона ташриф билан Бандар-Аббос портига кирди.

Хабар беришларича, 15 йилдан бери биринчи бор Италия ҳарбий-денгиз кучлари кемаси Эрон портига келган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Нукус воқеалари бўйича уч нафар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходими қамоққа олинди 
Дунё
G7 давлатлари Хитой, Шимолий Корея ва Эронга қарши санкциялар тайёрламоқда — Bloomberg
Маҳаллий
Ўзбекистоннинг январь ойидаги бюджет даромади очиқланди