Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Букингем саройи бошқарувчисининг собиқ ўринбосари жами 100 минг фунт стерлингдан ортиқ пора олгани учун беш йилга қамалди, деб ёзади «ТАСС».

Фото: «Visitlondon.com»

Фото: «Visitlondon.com»

The Daily Mail маълумотларига кўра, 64 ёшли Роналд Харпер анча вақт давомида кейинчалик йирик шартномаларга эга бўлган компаниялардан пул ва совғалар қабул қилган. Поралар бевосита Харперга ёки унинг оила аъзоларига топширилган, ёки бўлмаса, унинг банк карталарига келиб тушган.

Харпер июнда ва августда иши судда икки марта кўриб чиқилганидан кейин коррупциявий тил бириктирганлик ҳақидаги айбловларнинг иккита моддаси бўйича айбдор деб топилди. Қироллик суди судьяси Николас Лорейн-Смит Харперни «ҳамкасбларининг ишончи ва ҳайратидан фойдаланувчи меҳнаткаш ва содиқ хизматчи» дея тавсифлади.

1994 йилдан 2012 йилгача Харпер, шунингдек, Сент-Жеймс, Кларенс-хаус ва Виндзор қасрлари учун ҳам жавобгар бўлган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар