Россиялик миллиардер Вагит Алекперовнинг 70 метрли Galactica Super Nova суперяхтаси халқаро Monaco Yacht Show кўргазмасида «Энг яхши янги яхта» ва «Энг аъло интерьер дизайни» йўналишларида ғолиб чиқди. Бу ҳақда YachtHarbour хабар бермоқда.
Galactica Super Nova билан 13 та яхта рақобат қилди, улардан иккиси мукофотларга лойиқ кўрилди. Жумладан, 70 метрли Sybaris ҳам ташқи дизайни учун тақдирланди.
47 метрли Genesi эса экологик жиҳатдан энг мақбул деб топилди (ҳозирда мазкур кема 26,5 миллион евро нархда сотувга қўйилган).
Маълумот учун, Алекперовнинг яхтаси Heesen (Нидерландия) кемасозлик корхонасида рекорд даражадаги қисқа муддат — 41 ойда қуриб битказилди.
Galactica Super Nova олтита каютада жойлашадиган 12 йўловчига мўлжалланган. Унинг нархи ошкор этилмаган.
Изоҳ (0)