27 сентябрнинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.
1. Ўзбекистонда ички ишлар ходимларига ғайриқонуний тинч намойишларни бартараф этишда қурол қўллаш тақиқланди. Ҳар қандай ҳолатда ҳам одамнинг бошига, бўйнига, ўмров суягига, қорнига, жинсий аъзоларига, юрак соҳасига резина таёқ билан зарбалар бериш тақиқланади.
2. БААдан ташриф буюрган бойвачча Ўзбекистонда уйланди. Тўйга Россия эстрадасининг таниқли юлдузларидан бири Алла Пугачёва ташриф буюрган.
3. Биринчи президентлик теледебатларида америкаликларнинг 62 фоизи Клинтонни ғолиб деб топди. Трампнинг ғалабаси учун томошабинларнинг 26 фоизи овоз берди.
4. Тўлқин Тешабоев ТАТУнинг янги ректори этиб тайинланди. Университетнинг аввалги ректори 2016 йилнинг 8 февралида тайинланган эди.
5. Туркманистонда «Ўзбек киноси кунлари» бўлиб ўтмоқда. Тадбирда режиссёрлар Сарвар Каримов, Баҳодир Одилов, актриса Шаҳзода Матчоновадан иборат Ўзбекистон делегацияси ҳам қатнашмоқда.
Изоҳ (0)