Европа Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг 2-турида «Порту»ни мағлуб этган «Лестер» ҳозирга қадар инглиз клублари эплай олмаган ишни уддалади, деб ёзди «Чемпионат».
Чемпионлар Лигасининг гуруҳ босқичида Англия шарафини турли йилларда «Манчестер Юнайтед», «Манчестер Сити», «Арсенал», «Челси», «Тоттенҳэм», «Ливерпуль», «Лидс», «Ньюкасл», «Блекберн» каби клублар ҳимоя қилган. Бироқ уларнинг ҳеч бири дебют мавсумидаги кетма-кет икки ўйинда зафар қуча олмаган. «Лестер» эса ўзининг биринчи уринишида шунга муваффақ бўлди.
Клаудио Раньери жамоаси Чемпионлар Лигаснинг 1-турини Бельгияда «Брюгге»га қарши ўтказиб, 3:0 ҳисобида зафар қучганди. 2-турда эса Португалиянинг «Порту» клуби таслим қилинди — 1:0.
Изоҳ (0)