Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Алекнсандр Гейнрих август ойининг қозоғистондаги энг яхши легионер футболчиси бўлгани ҳақида «Sports.kz» нашри маълум қилди.
«Sports.kz» 2011 йилдан буён «Алмаз» лойиҳасини ўтказиб келади ва унда ҳар ой якунига кўра Қозоғистон Премьер-Лигасининг энг яхшиларини аниқлайди. Март ва июль ойлари давомида беш нафар турли футболчилар ойнинг энг яхшилари деб топилди. Улар орасида россиялик Андрей Аршавин ҳам бор.
Август ойи учун сўровномада Премьер-Лиганинг барча мураббийлари ва 12 нафар футболчиси иштирок этган. Якунда «Қайрат» клуби вакили Бауиржан Исломхонга энг яхши бўлиш насиб этган. Овозларга кўра ўзбекистонлик Александр Гейнрихга 3-ўрин насиб қилган.
Шундай бўлса-да, Гейнрих ойнинг энг яхши легионери деб эътироф этилган. Бу борада ҳужумчи бразилиялик Исаэл Барбоза ҳамда колумбиялик Рохер Канясни ортда қолдирган. Маълумот учун, Гейнрих август ойидаги 3 та ўйинда 4 та гол уришга муваффақ бўлганди.
«Алмаз»нинг 2011 ва 2012 йилги бош соврини ўзбекистонлик ҳужумчи Улуғбек Бақоевга насиб қилганди.
Изоҳ (0)