Швейцарияда бўлиб ўтган референдумда фуқароларнинг кўпчилик қисми махсус хизматлар тўғрисидаги қонуннинг янги таҳририни маъқуллади. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Сайловчиларнинг 65 фоизи қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлади. Энди разведка ва хавфсизлик хизматлари суд қарорига кўра нафақат телефон қўнғироқларини эшитади, балки интернет трафигини назорат қила олади.
Бундан ташқари, махсус хизматлар давлат томонидан рухсат этилган троян дастурларини тармоққа тарқатиш, террорчилик ва экстремистик жиноятларни содир этишда гумонланаётган шахсларнинг суҳбатларини эшитиш учун махсус тизимлар ўрнатиш, киберҳужум технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш ҳуқуқига эга бўлади.
Изоҳ (0)