Вакиллар коллегияси овоз беришнинг биринчи тури доирасида Эстония президентини сайлай олмади. Овозларни санаш якунларига кўра маълум бўлишича, номзодларнинг бирортаси ҳам коллегия аъзоларининг етарлича овозларини тўплай олмади, деб хабар беради «ТАСС».
Иккинчи тур шу куннинг ўзида ўтказилади. Унда собиқ адлия канцлери Аллар Йикс ва транспорт бўйича собиқ еврокомиссар, ҳукмрон коалицияга бошчилик қилаётган Ислоҳотлар партияси фахрий раиси Сийм Каллас иштирок этади.
Ғалаба учун номзод 335 овоздан 168 тасини тўплаши лозим бўлади.
Изоҳ (0)