АҚШнинг Берлингтон шаҳридаги (Вашингтон штати) савдо марказида 23 сентябрь, жума куни кечқурун номаълум шахс томонидан уюштирилган отишма оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда штат полицияси маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
«Савдо марказида тўрт кишининг қурбон бўлганлиги тасдиқланди, жиноятчи воқеа жойини полиция келгунига қадар тарк этган», — дейилади полиция вакили Марк Френсиснинг Twitter’га жойлаштирган хабарида.
Унинг сўзларига қараганда, ҳужум қилган шахс якка ўзи ҳаракат қилган бўлиши мумкин.
ABC телеканалининг ахборотига кўра, номаълум эркак савдо марказига кирган ва ўт очган, шундан сўнг воқеа жойидан яширинган. Полиция уни қидирмоқда. Ҳодиса жойи полиция томонидан қуршаб олинган.
Изоҳ (0)