Россия пойтахти Москва шаҳрида 22 сентябрь, пайшанба куни эвакуатор рухсат этилмаган жойда қолдирилган машинани эвакуация қилди. Автомобиль ойналари қорайтирилгани туфайли йўл назорати ходимлари машина ичида ўтирган икки болани кўрмади, дея хабар бермоқда TJournal.
Машина эвакуация қилинганидан сўнг бир неча дақиқа ўтиб, ходимларга автомобиль ичида икки бола бўлгани ҳақида хабар берилди. Эвакуатор тўхтатилди, воқеа жойига эса полиция гуруҳи чақиртирилди.
Болалар ота-онасининг хатти-ҳаракатларига нисбатан суриштирув ишлари ўтказилади ва «Хавф-хатарда қолдириш» моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилиши мумкин. Ота-она бир йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.
Изоҳ (0)