Янги Chevrolet Bolt EV шу йил бошида CES истеъмол электроникаси кўргазмасида тақдим этилганди. Бироқ унинг нархи (37495 доллар) ишлаб чиқарувчи томонидан энди ошкор этилди. Бу ҳақда «Колёса» хабар бермоқда.
Харидор АҚШ ҳукуматидан 7500 долларгача бўлган миқдордаги федерал солиқдан озод этилиши кўринишидаги имтиёзга эга бўлади. Бу эса электромобил нархини 29995 долларгача пасайтиради.
Канадада янги автомобиль нархи 42795 Канада долларини ташкил этади (етказиб берилиши учун яна 1600 доллар). Давлат дастури доирасидаги чегирма 11361 доллардан иборат бўлиши мумкин. Бу эса унинг нархини 31434 долларгача камайтириш имконини беради.
Шу тариқа, бир марта қувватлантирилганда 383 километргача юрадиган, оддий розеткадан тўйинадиган литий-ионли аккумуляторлар тўплами билан жиҳозланадиган Chevrolet Bolt EV Шимолий Америка бозорида узоқ масофага боришга қодир моделлар орасида нархи энг қулай электромобилга айланмоқда.
Изоҳ (0)