Bentley компанияси Bentayga йўлтанламасининг дизелда ҳаракатланувчи модификациясини тақдим этди. Бу ҳақда Motor хабар бермоқда.
Британияликлар янги модель шундай двигательга эга дунёдаги энг тезкор йўлтанламас бўлганини даъво қилмоқда.
У Audi SQ7 йўлтанламасида қўлланган ва 435 от кучига тенг тўрт литрли V8 двигатель билан жиҳозланган бўлиб, Bentayga одатда фойдаланадиган W12 бензинли моторидан атиги 3 килограмм оғир.
Bentayga янги версияси соатига 100 километр тезликка 4,8 сонияда (Audi SQ7 га нисбатан 0,1 сония тезроқ) чиқади.
Максимал тезлиги эса соатига 270 километрга тенг (Audi SQ7 да соатига 250 километр).
Таққослаш учун, Bentley Bentayga бензинли модели соатига 100 километр тезликка 4,1 сонияда чиқади, максимал тезлиги эса соатига 301 километрга тенг.
Изоҳ (0)