Австралиялик мухбир Лос Анжелесда иммиграция рейдларига қарши норозилик намойишлари ҳақида репортаж тайёрлаётганда унга резина ўқ отилган. Бу ҳақда The Guardian хабар берди.

АҚШ расмийлари, жумладан, Лос Анжелес полиция департаменти ва миллий гвардия қўшинлари 8 июнь куни намойишчиларни тинчлантиришга уринган. Улар Дональд Трампнинг иммиграцияга қарши курашига қарши норозилик билдираётган эди.
Австралия Ташқи ишлар ва савдо вазирлиги “барча журналистлар ўз вазифасини хавфсиз бажариши керак” деган баёнот билан чиқди.
“Австралия оммавий ахборот воситалари эркинлиги ва журналистлар ҳимоясини қўллаб-қувватлайди”, дейилади баёнотда.
Австралиялик сенатор Сара Хенсон-Янг АҚШ бош вазири Энтони Альбанездан “шошилинч тушунтириш” талаб қилган.
Альбанез президентга айтиши керак бўлган биринчи нарса — журналистларга ўқ отишни тўхтатиш. Матбуот эркинлиги кучли демократиянинг асосий устунидир”, деди сенатор.
7 июнь куни Лос Анжелесдаги британиялик янгиликлар фотографи полиция ва намойишчилар ўртасидаги қарама-қаршилик чоғида яраланганди.
Изоҳ (0)