Ла Лиганинг 5-туридан жой олган «Атлетико»га қарши ўйин вақтида «Барселона» ҳужумчиси Луис Суарес рақиби Фелипе Луисга ҳадеб йиқилавермаслик ҳақида айтиб, футбол эркаклар ўйини эканини алоҳида таъкидлаганди.
Унинг бу гапи оммалашиб кетиши билан Суарес аёллар футболи учрашувини кузатишга таклиф этилди. Испания чемпионатининг навбатдаги турида «Санта-Тереза» — «Бетис» аёллари тўқнаш келади. Мезбонлар мазкур учрашувда уругвайлик ҳужумчини ҳам кўришни истади.
«Биз Луис Суаресни шанба кунги ўйинга таклиф қиламиз», — деб ёзди «Санта-Тереза» футбол клуби ўзининг Twitter саҳифасида.
Изоҳ (0)