Бразилия президенти Мишел Темер америкалик инвесторларни мамлакатда фавқулодда сиёсий барқарорлик ҳукм сураётганига ишонтирди. Тегишли баёнотни Бразилия раҳбари Нью-Йоркда ўтган ишбилармон давралар учрашувида берди, деб хабар қилади «ТАСС».
«Бразилияда биз ҳозир фавқулодда сиёсий барқарорлик даврини бошдан кечирмоқдамиз. Бу ижро ва қонунчилик ҳокимиятлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик туфайли мумкин бўлди, бу эса юридик хавфсизлик гаровидир», — деди у.
«Сиз Бразилия билан келишадиган ҳамма нарсага риоя этилади», — ишонтирди Темер.
Мамлакатда охирги ойларда ҳукм сурган беқарорлик, собиқ президент Дилма Руссефф импичменти билан боғлиқ жанжал инвесторларнинг ушбу мамлакат иқтисодиётига бўлган ишончини бир қадар кучсизлантирган эди. Амалдаги президент вазиятни ўнглашга уринмоқда.
Изоҳ (0)