• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12672.81
    • RUB158.89
    • EUR14753.69
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев Ангренга ташриф буюрди

    Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи, Бош вазир Шавкат Мирзиёев жойларда кетаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, саноат ва ижтимоий соҳада амалга оширилаётган кенг миқёсли ишлар билан танишиш мақсадида 20 сентябрь куни Ангрен шаҳрига ташриф буюрди. Бу ҳақда UzReport хабар бермоқда.

    Фото: UzReport

    Фото: UzReport

    Хусусан, у «‘Ангрен’ МИЗ ҳудудида конвейер тасмалари, қишлоқ хўжалиги шиналари ишлаб чиқаришни ташкил этиш» лойиҳаси реализацияси билан танишди. Унинг доирасида йилига 100 минг метр конвейер тасмалари, 200 минг қишлоқ хўжалиги шиналари, 3 миллион автомобиль шиналари ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда. 2015–2018 йилларга мўлжалланган лойиҳа реализацияси 1200 иш ўрни яратиш имкониятини беради.

    Ўзбекистон Президентининг 2015 йил 28 августдаги «‘Ангрен’ МИЗ ҳудудида конвейер тасмалари, қишлоқ хўжалиги шиналари ишлаб чиқаришни ташкил этиш’ инвестицион лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, 2016/2017-ўқув йилидан бошлаб Тошкент кимё-техника институтида резина-техника буюмлари технологияси мутахассислиги бўйича кадрлар тайёрлаш амалга оширилмоқда.

    Шунингдек, лойиҳа доирасида заводнинг 105 мутахассиси Хитойдаги тегишли йўналишдаги заводларда стажировка ўтаб қайтади.

    Шу куннинг ўзида Шавкат Мирзиёев Ангрен ИЭСнинг янги энергоблокини кўздан кечирди. Бу ердаги қурилиш-монтаж ишлари жорий йилнинг август ойида якунланган эди.

    Августда янги энергоблок илк бора ишга туширилган эди. Сентябрь ойида лойиҳавий қувват билан ишлай бошлаган энергоблок йилига 840 миллион кВт/соат электр энергияси ва 423 минг гигакалория иссиқлик энергияси ишлаб чиқарилишини таъминлайди.

    Шунингдек, Шавкат Мирзиёев «Ангрен» кўмир конидаги юзани очиш, кўмир қазиб олиш ва етказиш ишлари ҳамда «Ўзбеккўмир» АЖни қайта жиҳозлаш жараёни билан танишиб чиқди. 2016 йил 15 сентябрь ҳолатига кўра юзани очиш ишлари ҳажми 15,4 миллион метрни кубни, кўмир қазиб олиш ҳажми 2,6 миллион тоннани ташкил этди. Йил охирига қадар 23 миллион метр куб юза очилиши, кўмир қазиб олиш ҳажмини эса 3,7 миллион тоннага етказиш режалаштирилмоқда.

    Бундан ташқари, сафар чоғида Шавкат Мирзиёев 24-сонли мактабгача таълим муассасаси ҳамда Ангрен «Деҳқон бозори»да бўлди.

    Ангрен шаҳар фаоллари йиғилишида Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг фаолияти ҳамда мустақилликка эришиш, юрт равнақини таъминлаш, тинчлик ва халқ фаровонлигини мустаҳкамлашдаги улкан хизматлари алоҳида қайд қилиб ўтилди. Унинг узоқни кўзлаган сиёсати туфайли Ўзбекистон бир томонлама иқтисодиётга эга қолоқ мамлакатдан замонавий саноатлашган мамлакатга айланди. Буни саноатнинг иқтисодиётдаги 34 фоизлик ўрни ҳамда экспорт маҳсулотлари ҳажмининг йиллик 70 фоиз ўсиши яққол намойиш этиши таъкидлаб ўтилди.

    Ислом Каримов ташаббусига кўра ташкил этилган «Ангрен» эркин индустриал зонасида 11 та йирик инвестицион лойиҳа амалга оширилди. Йил охирига қадар 7 та янги ишлаб чиқаришни фойдаланишга топшириш режалаштирилмоқда.

    Шу билан бирга, бўлиб ўтган йиғилишда Ангрен инфраструктурасига оид масалалар таҳлил қилинди. Шаҳар ҳокимига, тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарларига мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича кўрсатмалар берилди.

    Шунингдек, бир қатор ташкилий масалалар кўриб чиқилди.

    20.09.2016, 19:13   Изоҳ (0)   126921
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкент шаҳрида паспорт-виза режимига риоя қилиниши билан боғлиқ ишларни тизимли давом эттириш ҳақида кўрсатма берилди

    20.09.2016, 17:38

    Шавкат Мирзиёев Тошкент метросининг «Юнусобод» йўналишидаги иккита бекатда қурилиш ишларини якунлаш юзасидан топшириқ берди

    20.09.2016, 16:37

    Шавкат Мирзиёев иштирокидаги йиғилишда Тошкентнинг Мирзо Улуғбек тумани ҳокими лавозимидан озод этилди

    20.09.2016, 16:14

    Тошкентда шаҳарнинг Юнусобод ва Мирзо Улуғбек туманларини туташтирувчи янги йўл қурилади

    20.09.2016, 15:18

    Шавкат Мирзиёев Тошкентнинг «Новза» метро бекати олдида бошланган янги йўл ўтказгич қурилиши билан танишди

    20.09.2016, 15:09

    Ўзбекистон ва Қирғизистон чегаранинг 23 та ҳудудини текшириб чиқди

    20.09.2016, 12:31
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!

     

    Тавсия этамиз

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитойлик эр-хотин ажрашаётганда 29 та товуқни бўлиша олмади

    Дунё | 10 август, 23:59

    ChatGPT маслаҳати сабабли эркак жиннихонага тушиб қолди

    Дунё | 10 август, 23:35

    Путин Херсон ва Запорожье вилоятларидан рус қўшинларини олиб чиқмайди

    Дунё | 10 август, 23:15

    Илҳом Алиев Россияни Озарбайжон объектларига “мақсадли зарба бериш”да айблади

    Дунё | 10 август, 22:55

    Суперлига. “Сўғдиёна” “Машъал”дан устун келди

    Спорт | 10 август, 22:35

    Туркияда 6,1 магнитудали кучли зилзила юз берди (видео)

    Дунё | 10 август, 22:34

    NYT: Британия ярим йил махфий Фаластин режаси устида ишлади

    Дунё | 10 август, 22:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.