Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев 18 сентябрь, якшанба куни Юнусобод тумани ҳокимлигида Тошкент шаҳри ва туманлари ҳокимликлари, бошқа мутасадди идоралар раҳбарлари ва фаоллари иштирокида йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда «Тошкент оқшоми» газетаси хабар бермоқда.
Йиғилишда Тошкентдаги кўп қаватли уйларни ҳамда ижтимоий соҳа объэктларини кузги-қишки мавсумга тайёрлаш, турар жойлар йўлакларини аҳоли учун ҳар томонлама қулай тарзда таъмирлаш, ён-атрофини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, маҳалла ва мавзе ҳудудларида озодаликни таъминлаш, болалар ва спорт майдончаларини қуриш ишлари атрофлича ва танқидий таҳлил қилинди.
Шунингдек, аҳолига янада замонавий шароитлар яратиш, савдо маданиятини ошириш, савдо мажмуаларида оилалар ва болаларнинг дам олиши учун қулайликларни кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Йиғилишда Тошкент шаҳрида паспорт-виза режимига риоя қилиниши ҳамда уй-жой фондидан фойдаланиш ҳолатини ўрганиш бўйича Идоралараро комиссия аъзоларининг ҳисоботлари тингланди.
Бу борадаги ишларни тизимли равишда давом эттириш, маҳалла раислари, профилактика инспекторлари ва бошқа масъул ходимлар ҳамкорлигини мувофиқлаштириш ва янада мустаҳкамлаш зарурлиги алоҳида таъкидланди. Тегишли вазирлик ва идоралар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга олиб борилаётган ишлар самарадорлигини ошириш юзасидан аниқ топшириқ ва кўрсатмалар берилди.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва туманлар раҳбарияти зиммасига қайд этилган камчиликларни бартараф этиш, кузги-қишки мавсумга ҳар томонлама пухта тайёргарлик кўриш, аҳоли учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш, бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари бўйича белгиланган дастурларни ўз вақтида ва сифатли тарзда амалга ошириш вазифаси юклатилди.
Шавкат Мирзиёев Тошкент метросининг «Юнусобод» йўналишидаги иккита бекатда қурилиш ишларини якунлаш юзасидан топшириқ берди
Шавкат Мирзиёев иштирокидаги йиғилишда Тошкентнинг Мирзо Улуғбек тумани ҳокими лавозимидан озод этилди
Тошкентда шаҳарнинг Юнусобод ва Мирзо Улуғбек туманларини туташтирувчи янги йўл қурилади
Шавкат Мирзиёев Тошкентнинг «Новза» метро бекати олдида бошланган янги йўл ўтказгич қурилиши билан танишди
Изоҳ (0)