Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев 18 сентябрь, якшанба куни Тошкент шаҳрининг бир қатор туманларида бўлиб, амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари, кузги-қишки мавсумга тайёргарлик ҳолати билан бевосита танишди. Бу ҳақда «Тошкент оқшоми» газетаси хабар бермоқда.
Хабар беришларича, шаҳарнинг Юнусобод туманини Мирзо Улуғбек тумани билан боғлайдиган янги йўл барпо этиш лойиҳалари бевосита жойида атрофлича муҳокама қилинган.
Лойиҳаларга кўра, бунда Янги шаҳар кўчасини Боғишамол кўчаси билан туташтирадиган 1100 метрдан иборат янги автомобиль йўли ҳамда Бўзсув канали устидан 510 метрли кўприк қурилиши кўзда тутилган.
Ушбу объектлардаги қурилиш ишларини 2017 йил март ойида тўлиқ ва сифатли якунлаш юзасидан зарур чора-тадбирларни амалга ошириш тўғрисида топшириқлар берилган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)