14—20 сентябрь кунлари Жалолобод ва Ўшда Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳукумат делегациялари ишчи гуруҳларининг ўзбек-қирғиз Давлат чегараларини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича учрашуви бўлиб ўтди, деб ёзади «Газета.uz» Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига таяниб.
Ушбу давр мобайнида давлат чегараси чизиғининг 23 та ҳудуди биргаликда дала шароитида текширилди.
Маълумот ўрнида: делимитация — қўшни давлатлар ўртасидаги чегарани музокаралар йўли билан аниқлаштириш. Демаркация — давлат чегараси чизиғини махсус белгилар билан ифода қилиш. У чегара делимитацияси тўғрисидаги ҳужжат асосида амалга оширилади.
Изоҳ (0)