Америкалик актёр Жим Керри собиқ дугонаси Катриона Уайтнинг ўлимига алоқадор эмаслиги ҳақида расмий баёнот билан чиқди. Бу ҳақда, People нашрига асосланиб, «Вести.ru» хабар бермоқда.
19 сентябрь куни марҳум Уайтнинг турмуш ўртоғи Керрини судга бериб, у олиб келган дорилар рафиқасининг ўлимига сабаб бўлганини иддао қилди. Бундан ташқари, у Керри Уайт хонимни турли йўллар билан таъқиб қилганини айтди.
Бунга жавобан эълон қилинган баёнотида актёр ўз исмидан бундай мақсадларда фойдаланилишига йўл қўймаслигини таъкидлади. Керри одамлар фожиадан манфаат қидиришни бас қилишлари ва Уайтнинг руҳини тинч қўйишларига умид билдирди.
Керри 2015 йилда Катриона Уайт билан алоқаларини узган эди. Орадан бир ҳафта ўтиб, қиз дори воситалари ёрдамида ўз жонига қасд қилди.
Изоҳ (0)