Жим Керри собиқ маъшуқаси Катриона Уайтнинг ўлимига алоқадорликда айбланди, деб ёзади «ТАСС». Марҳуманинг беваси Марк Бертон судга даъво аризаси бериб, унда актёр қизни дорилар билан таъминлагани, уларнинг дозаси ошириб юборилиши натижасида қиз ўлганини таъкидлади.
Бертоннинг фикрига кўра, Керри «кучли ўрганиб қолишга олиб келадиган дориларни, ушбу ҳолатда эса, назорат остида фойдаланиладиган, ўлимга олиб келувчи психотроп дориларни ноқонуний равишда қўлга киритиш ва тарқатиш учун ўз бойлиги ва машҳурлигидан фойдаланган».
Актёр, ўз навбатида, «ҳаётда ўз обрўсини ҳимоя қилишга ўтиш зарур бўлган лаҳзалар бўлиши»ни айтди. «Мен ўзимдан ёки мен севган аёлдан фойдаланиш ниятига чидаб тура олмайман. Тез орада одамлар ҳодисадан фойда чиқариб олишга бўлган уринишларидан воз кечишига умид қиламан», — дея қўшимча қилди Керри.
Эслатиб ўтамиз, машҳур америкалик актёр Жим Керрининг маъшуқаси Катриона Уайт Лос-Анжелесдаги уйида ўз жонига қасд қилган эди. Кейинроқ Катрионанинг жасади ёнидан актёрнинг номига ёзиб берилган кучли таъсир қилувчи дорилар топилгани хабар қилинган эди.
Изоҳ (0)