19 сентябрь, душанба кунидан «Ўзбекистон» телеканалида Японияда ишланган «Қайнона келинга қарши» сериали намойиш этила бошлайди, деб ёзади «Kultura.uz». Теленовелла иш кунлари 20:05 да ўзбек тилида эфирга узатилади.
«Қайнона келинга қарши» сериали илк бора Японияда 2010 йилда «Фужи ТВ» телеканалида намойиш этилган. У бири учун умр йўлдоши, иккинчиси учун ўғил бўлган бир эркакни қаттиқ яхши кўрган икки аёл ўртасидаги ихтилоф ҳақида ҳикоя қилувчи маиший драма.
Нашр эслатишича, 2016 йил февралида Япония Фонди ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ўртасида Япония Фондининг чет элда телевизион узатув дастури доирасида битим имзоланган эди.
Изоҳ (0)