Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Халқаро антидопинг ташкилотининг маълумотлар базасини бузиб киришга муваффақ бўлган Fancy Bears хакерлик гуруҳи Рио—2016 Олимпиадасида допинг тест наъмунаси ижобий чиққан яна 26 нафар спортчи номини ошкор қилди, деб ёзди «Оламспорт».

Фото: Google

Фото: Google

26 нафар спортчи 10 мамлакатга тегишли экани айтилган. Улар орасида испаниялик теннисчи Рафаэль Надал номи ҳам бор.

Надал Рио—2016 Олимпиадасининг биринчи босқичида Ўзбекистоннинг етакчи ракеткаси Денис Истоминни мағлуб этишга муваффақ бўлганди.

Хакерлар гуруҳи босқичма-босқич ошкор этиб келаётган спортчиларнинг чиндан ҳам допингдан фойдалангани антидопинг ташкилоти томонидан расман маълум қилинмаган бўлиб, бундай ҳолатлар сирлигича қолиб кетишининг эҳтимоли ҳам бор эди. Fancy Bears гуруҳи аъзолари эса бундай маълумотларни бутун дунё билишини истаб, қўлга киритилган ахборотни босқичма-босқич ошкор қилиб келмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
Tata Steel Чесс 2023. Нодирбек Абдусатторов америкалик рақиби билан дуранг ўйнади ва ҳамон мусобақа пешқадами бўлиб турибди. Жавоҳир Синдоровда ҳам дуранг
Маҳаллий
Сурхондарёдан топилган айиқ боласи зоопаркка топширилди
Маҳаллий
Ўзбек тили дарслигида мусиқа асбоблари номи хато ёзилгани айтилди (видео)